БМТ конференсиясида Ўзбекистон биринчи хоними иқлим ўзгаришига қарши курашда ёш авлод иштироки муҳимлигини та’кидлади.
Бокуда БМТнинг иқлим оʻзгариши боʻйича асосли конвентсияси (CОП29) иштирокчилари конференсиясининг 29-сессиясида Оʻзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева тадбир иштирокчиларини иқлимни муҳофаза қилиш боʻйича ёшлар ташаббусларини қоʻллаб-қувватлашга чақирди.
– Бу ҳодисаларга қарши курашни ёш авлод, унинг онгли ва фаол иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Бугун ушбу нуфузли минбардан туриб Марказий Осиё ва туркий халқлар ёшлари ушбу глобал ҳаракатнинг ажралмас қисми сифатида шаклланаётганини алоҳида та’кидлаш мен учун катта шараф”, — деди Зироат Мирзиёева.
Шунингдек, анжуманда Озарбайжоннинг биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғон ва Қирғизистоннинг биринчи хоними Ойгул Жапаровалар ҳам иштирок этишди.
Бундан ташқари, конференсияда Қозоғистон, Тожикистон, Венгрия, БМТ тузилмалари ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда ушбу мамлакатлардан ёш экологик фаоллар иштирок этди.
Қайд этилишича, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари ўсиб келаётган ёш авлод – гўдаклар, болалар ва ўсмирлар ҳаётига катта та’сир кўрсатмоқда, уларнинг миллионлаб одамлари ҳар куни табиий офатлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда.